“GM Powertrain Uzbekistan” компанияси раҳбари янгиланди

“GM Powertrain Uzbekistan” компанияси раҳбари янгиланди

“GM Powertrain Uzbekistan” компаниясига янги бош ижрочи директор тайинланди. Компания ҳиссадорлари йиғилишида қабул қилинган қарорга кўра, Женнифер Бигелоу 2015 йил 1 декабрдан бошлаб GM Powertrain Uzbekistan’ning бош ижрочи директори вазифасига киришади, дея хабар бермоқда “Uzdaily” нашри.

Бигелоу ушбу вазифага бир йил учун тайинланган. У компанияни 2014 йил март ойидан бери бошқариб келган Гейтс Роберт Уолтер ўрнига келади.

Powertrain Uzbekistan АҚШнинг General Motors компаняси (52 фоиз улуш) ва Ўзавтосаноат (48 фоиз улуш) ҳамкорлигида ташкил қилинган. Заводда автомобиль двигателлари ишлаб чиқарилади. У ҳар йили 225 минг мотор ишлаб чиқариш қувватига эга.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#GM powertrain