GM Uzbekistan 29 мингдан ортиқ автомобилни сотувга қўйди

GM Uzbekistan 29 мингдан ортиқ автомобилни сотувга қўйди

GM Uzbekistan АЖ сентябрь ойида шартнома тузадиган харидорларга ноябрь ойида автомобиль олиш учун 29 314 дона шартномалар мавжудлиги ҳақида хабар қилди.

Шундан – 3 523 дона Damas, 680 дона Labo, 108 дона Matiz, 2 145 дона Spark, 7 889 дона Nexia, 8 173 дона Cobalt, 5 522 дона Lacetti, 996 дона Malibu, 278 дона Captiva.

Барча мижозлар GM Uzbekistan АЖ сайтидаги ушбу ҳавола орқали  кунлик тузилган шартномалар рўйхатини текшириб бориши, шунингдек автосалонларда шартнома тузиш учун мавжуд автомобиллар рўйхати билан моделлар ва дилерлик корхоналар кесимида танишиб бориши мумкин.

Компания хабарига кўра, сайтдаги барча маълумотлар кунлик тарзда янгиланиб боради ва келаси куннинг соат 09:00 гача фаол саналади.

Дилерлик корхоналарида мавжуд автомобиллар кун давомида шартнома тузилган автомобилларга қараб ўзгариб бориши мумкин.

Қўшимча саволлар юзага келган тақдирда компаниянинг Call-марказига мурожаат қилиш мумкинлиги айтиб ўтилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#GM Uzbekistan

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.