GM Uzbekistan’нинг Қозоғистондаги савдоси 62 фоизга пасайди

GM Uzbekistan’нинг Қозоғистондаги савдоси 62 фоизга пасайди

GM Uzbekistan қўшма корхонаси автомобилларининг Қозоғистонда сотилиши 2015 йилнинг ўн ойи мобайнида 62,19 фоизга пасайди. Бу ҳақда Қозоғистон автобизнеси ассоциациясига таяниб, UzDaily хабар бермоқда.

Ассоциация маълумотларига кўра, GM Uzbekistan автомобилларининг мамлакатда сотилиш ҳажми 2014 йилнинг январь—октябрь ойларида 8592 донани ташкил этган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 3249 тадан иборат бўлган.

Компания октябрь ойидаги сотув ҳажми (664 та машина) бўйича Lada (1234), Renault (975) ва Chevrolet (697) моделларидан сўнг тўртинчи ўринда қайд этилди.

10 ой якунларига кўра эса, GM Uzbekistan бу кўрсаткич бўйича Қозоғистонда тўққизинчи ўринни эгаллаган.

Манба: Daryo.uz

Мавзу:

#GM Uzbekistan