GM Uzbekistan саккиз ойда Россияда 13,7 минг дона автомобиль сотди

GM Uzbekistan саккиз ойда Россияда 13,7 минг дона автомобиль сотди

2015 йилнинг январь-август ойлари давомида Россияда GM Uzbekistan ишлаб чиқарган 13 минг 752 та автомобиль сотилди. Бу ҳақда, Европа бизнеси уюшмасининг Автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитаси маълумотларига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.

Ўтган йилнинг айни даври (29 минг 303 та автомобиль) билан солиштирганда, савдолар даражаси 53,1 фоизга пасайган.

Хусусан, август ойида Россияда GM Uzbekistan 1723 та автомобиль сотди. 2014 йилнинг июль ойидаги кўрсактич (2443 та) билан билан таққослаганда, бу 29,5 фоиз пастдир.

GM Uzbekistan’нинг Россия автомобиль бозоридаги улуши 2015 йилнинг дастлабки саккиз ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирганда, 1,4 фоиздан 1,2 фоизга қадар камайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиядаги савдо кўрсаткичлари пасайиб кетаётгани сабабли, «Ўзавтосаноат» Россияда талабгир автомобилларни ишлаб чиқариш бўйича янги ҳамкорлар, хусусан, Hyundai билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#GM Uzbekistan

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.