Гонгконгда еса бўладиган ўйинчоқ машина ясалди (видео)

Гонгконгда еса бўладиган ўйинчоқ машина ясалди (видео)

Гонгконгнинг Pandora Cake магазини навбатдаги маҳсулотига ўзига хос ёндашди. У тайёрлаган ўйинчоқ машинани аввал ўйнаб, сўнг тановул қилиш мумкин.

Ўйинчоқ самосвалча ўзи бошқарилади. У юк машинасининг айнан кўчирилган нусхасидир. Самосвалча, ҳаттоки, двигателникига ўхшаш товуш чиқаради. Ташқи кўриниш жиҳатдан радио орқали бошқариладиган машина русумидан фарқланмайди. Биргина фарқи – юқорида айтганимиздек ейилишидир. Сиз қуйида томоша қиладиган видео ўтган жумада Facebook тармоғига жойланган ва ҳозиргача 1,4 млн мартадан ортиқ кўрилди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"