Google асосчиси учар автомобиллар яратишни хуфёна молиялаштирмоқда

Google асосчиси учар автомобиллар яратишни хуфёна молиялаштирмоқда

Гугл асосчиларидан бири, миллиардер Ларри Пейж аэромобиль устида ишлаш лойиҳасига 100 млн долларга яқин сармоя киритмоқда. Пейж 2011 йилдан бери Google Inc бош директори саналади.

Миллиардер парвоз қиладиган ва вертикал равишда пастлай оладиган ғаройиб учар автомобиль лойиҳасига шахсий маблағидан ажратаётганлигини Bloomberg хабар қилди. Zee Aero деб аталган мазкур стартап вакиллари эса ўз лойиҳаларининг Гуглга алоқаси йўқлигини кўп марта таъкидлашган эди.

Компаниянинг собиқ ходимларидан бири яқин йилларда шахсий учар техникалар пайдо бўлишига Ларри Пейж ишонишини айтди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"