Google пиёдани иккиламчи жароҳатлардан сақлайдиган ёпишқоқ капот учун патент олди

Google пиёдани иккиламчи жароҳатлардан сақлайдиган ёпишқоқ капот учун патент олди

Google компанияси тўқнашув вақтида пиёдани капотга ёпиштириб қўювчи ўзига хос қоплама учун АҚШда патент олди. Мазкур қоплама патенти учун ариза 2014 йилда берилган бўлиб, АҚШ Патентлар ва савдо белгилари идораси уни энди маъқуллади, дея хабар бермоқда Motor.ru.

Махсус елим қатлами бошқа автомобилнинг олд қисмидаги бошқа — ёпишқоқ бўлмаган қатламлари орасида туради. Елимли қатлам амалда тухум пўчоғидек ҳолатда бўлади. Тўқнашув вақтида қатлам емирилиб, елим ташқарига чиқади ва капотдаги одамни ушлаб қолади.

Google’дагиларнинг тушунтиришича, мазкур ишланма “иккиламчи зарбалар” — тўқнашувдан сўнг пиёданинг олд ойнага, йўлга ёки бошқа машиналарга урилиши натижасида олиши мумкин бўлган жароҳатлар кўламини камайтиришга йўналтирилган.

Айни вақтда йўл шароитида синовдан ўтказилаётган Google’нинг ҳайдовчисиз автомобиллари айнан шундай “ёпишқоқ капот”лар билан ишлаб чиқарилиши эҳтимоли йўқ эмас.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.