Ҳайдовчилар биометрик паспортини кўрсатса, бошқа ҳужжатларини ёнида олиб юрмаса ҳам бўладими?

Ҳайдовчилар биометрик паспортини кўрсатса, бошқа ҳужжатларини ёнида олиб юрмаса ҳам бўладими?

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев бу саволга жавоб берибди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, ҳайдовчининг ёнида Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органлари ёхуд консуллик муассасалари томонидан берилган биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси мавжуд бўлган тақдирда, 4 та ҳужжатни ("права", техпаспорт, суғурта ва ишончнома) ёнида олиб юриши талаб этилмайди. Расмий манба

Кўриб турганингиздек, Кодексда аниқ ва тиниқ қилиб биометрик паспорт ҳам кўрсатилган.

Аммо обуначиларимиздан келган хабарларга кўра, кеча биометрик паспорт берилганда ЙПХ инспекторлари базадан ҳеч нарсани текшира олишмабди ва қолган ҳужжатларини тақдим этишни талаб қилишибди. Қонунда борку, дейишса, "бизга бу ҳақида ҳеч нарса дейилмаган" деган жавобни қайтаришибди.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Ўзбекистон Республикаси қонунлари барча учун бажарилиши бирдек мажбурий бўлган ҳужжат ҳисобланади. Шу сабабли биометрик паспортингиз ёнингизда бўлса, ҳайдовчилик гувоҳномаси, техпаспорт, суғурта полиси ва ишончномани инспекторга кўрсатишингиз шарт эмас.

Агар инспекторлар қонунни билмаса ёки биометрик паспорт орқали маълумотларингизни текшира олмаса, бу уларнинг муаммоси. "Узр, мен қонун бўйича иш тутяпман" деб қатъий туришга ҳаққингиз бор.

❗️Ушбу постни асос сифатида сақлаб қўйинг. Бордию "ЙПХ" ҳодими у - бу деб деб бошни қотирганда кўрсатиш учун.v

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!