Hyundai янги гибрид тизерларини эълон қилди

Hyundai янги гибрид тизерларини эълон қилди

Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси Ioniq эко-моделининг экстерьер ва интерьери акс эттирилган навбатдаги тизер (махфий реклама ахбороти)ларни тақдим этди. Жанубий Корея маркаси вакилининг маълум қилишига кўра, янги автомобиль уч хил турдаги электр двигателли дунёдаги илк серияли модель бўлади.

Hyundai Ioniq литий-ион аккумуляторлар жамланмасидан қувват оладиган электрлаштирилган ёки хўжалик электр тармоғидан қувватланиш имкониятига эга бензин-электрли гибрид мотор билан таъминланиши мумкин.

Шунингдек, моделга ички ёнув двигатели фақатгина қўшимча батареяларни тўлдирувчи генератор вазифасини бажарадиган гибрид модификация ҳам ўрнатилади. Корейслар Ioniq учун 105 от кучига эга 1,6 литрли атмосферали мотордан фойдаланиши айтилмоқда.

Hyundai Ioniq Kia Niro кроссовери ҳам бунёд этиладиган шоссе асосида йиғилади. Мазкур шоссе двигателлар қолиплари ва литий-ион аккумуляторлари блокларини ўрнатиш кўзда тутилган тарзда махсус ишлаб чиқарилган.

Hyundai Ioniq ва Kia Niro намойиши 2016 йил баҳорида бўлиб ўтадиган Женева автосалонида ўтказилиши режалаштирилган. Улар Европада 2016 йилнинг иккинчи ярмидан сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!