Jaguar энг кичкина седани тўла узатмали бўлади

Jaguar энг кичкина седани тўла узатмали бўлади

Лос-Анжелесдаги халқаро автосалонда Jaguar XE янги версиясининг расмий тақдимоти бўлиб ўтади. Ягуар компанияси тўла узатмали XE седанининг барча тафсилотларини ошкор қилди.

Ягуар седани тўла узатмани зарурий ҳолатларда улаши мумкин. Қолган оддий ҳолатларда айлантириш моменти ҳаракатни орқа ўққа узатади. Йўл ўйдим-чуқур ва сирпанчиқ бўлса, Intelligent Driveline Dynamics тизими айлантириш моментини орқа ва олд ўққа тақсимлаб беради.

Adaptive Surface Response (AdSR) тизимини ишга солганда тўла узатманинг яна бир афзаллиги намоён бўлади. Ушбу тизим Jaguar Xeни турли йўл қопламаларида ҳаракатланишга мослайди, яъни дроссел заслонкаси, трансмиссия ва барқарорлаштириш тизими йўл ҳолатига мос тарзда ишлайди. Jaguar XEнинг биринчи мотори дизель Ingenium 2 литр ҳажмли ва 180 от кучига эга. Иккинчи мотори — V6 бензинли агрегат 3 литр ҳажмда бўлиб, қуввати 340 от кучига тенг. Иккала ҳолда ҳам тизим 8 поғонали автоматик трансмиссия билан ишлайди.

Тўла узатмали Jaguar Xeнинг InControl Touch Pro янги мультимедиа тизими мавжуд. Тўрт ядроли процессор ва 10,2 дюймли сенсор экранга эга. Хотира ҳажми 60 Гбайт. Тизим таркибий қисми бўлган навигацион комплекс автомобиль турган жойни, ҳаттоки, GPS сигнали йўқлигида ҳам босилган йўлни ҳисоблаш орқали аниқлай олади. Jaguar XE эгаси Apple Watch соати ёрдамида InControl Touch Pro тизимини бошқариши мумкин. Масофадан туриб марказий қулфни очиш, ёнилғи сатҳини назорат қилиш, двигателни ўт олдириш, салондаги иқлимни созловчи қурилмани бошқариш мумкин.

Россия сайтларида хабар берилишича, седан нархи 2 482 000 рублдан бошланади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"