Jaguar “ўтда ёнмас, сувда чўкмас” телефон ишлаб чиқарди

Jaguar “ўтда ёнмас, сувда чўкмас” телефон ишлаб чиқарди

Land Rover деганда бундан буён фақат автомобилни эмас, телефонни ҳам кўз олдингизга келтиринг. Янги смартфон Android операцион тизимида ишлайди. “Ягуар”чилар уни Bullitt Group билан ҳамкорликда яратди. Land Rover Explore номини олган телефонни Женевадаги автошоуда кўрсатилади.

Янги смартфоннинг дизайни Discovery йўлтанламаси услубида ишланган. Қурилма 4000мА•соат сиғимли батареядан озиқланади, барча ахборот 5 дюймли HD дисплейида акс этади. Опционал пакет ёрдамида батарея зарядини икки баробар узоқроқ чўзиш мумкин.

Смартфонимиз худди “Ягуар” каби пишиқдир. Экранининг махсус протектори уни 1,8 метр баландликдан тушиб кетганда ҳам синишдан асрайди. Чучук ва шўр сувга солинганда ҳам бузилмайди, юқори ва паст ҳароратга бардошли. Қисқаси ўтда ёнмайди, сувда чўкмайди.

Land Rover Explore смартфонига қизиққанлар 2018 йилнинг 26 апрелидан бошлаб сотиб олиши мумкин. Европада смартфоннинг нархи 649 евродан бошланади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"