Женева кўргазмасида Bugatti стенди энг яхшиси деб топилди

Женева кўргазмасида Bugatti стенди энг яхшиси деб топилди

Реклама ва коммуникация бўйича мутахассислардан таркиб топган ҳакамлар ҳайъати сарлавҳадаги хулосага келди. Бу танлов 14 марта ўтказилмоқда.

Bugatti бурчагида биттагина машина қўйилганини айтиб ўтамиз. У бир ярим минг от кучига эга Chiron русумидир. Экспертлар унинг деталлари ва сифатига эътибор қаратишди. Шунингдек, бошқалардан ажралиб туриши айтиб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз: ҳаммаси бўлиб 500та Chiron тайёрланади, Bugatti ҳозиргача 250дан ортиқ буюртма олди. Bugatti раҳбари Вольфганг Дюрхаймернинг сўзларига қараганда харидорларнинг бири ўзи ва оила аъзолари учун ҳам олдиндан тўлов қилди. Аммо раҳбар уларга ҳеч қандай чегирма йўқлигини маълум қилди.

Қимматбаҳо машинани кўнглингиз тусаб бугун буюртма берсангиз, уч йилда қўлингизга тегади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"