Жиззахда автосалондаги Nexia-3 шартномаси учун 45 млн сўм олган корхона раҳбари ушланди

Жиззахда автосалондаги Nexia-3 шартномаси учун 45 млн сўм олган корхона раҳбари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Арнасой туман бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

«Айдардарётранс» ХК раҳбари Б. фуқаро Ш.нинг номига Жиззах шаҳридаги автосалонда ишловчи танишлари орқали Nexia-3 харид қилиш учун шартнома олиб беришга ёрдам бериши эвазига 45 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.