Жиззахда йўл қоидасини бузган ЙПХ автомобили юзасидан изоҳ берилди

Жиззахда йўл қоидасини бузган ЙПХ автомобили юзасидан изоҳ берилди

Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати 5 октябрь куни Жиззах шаҳрида йўл қоидасини бузган ЙПХ автомобили юзасидан маълумот берди.

Мазкур видеолавҳа юзасидан олиб борилган дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида 2021 йилнинг 05 октябрь куни Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати инспектори сафдор Р.Соатов хизмат тақсимотига Жиззах шаҳар И.Каримов ва Шифокорлар кўчалари кесишган чорраҳага хизматга жалб этилган бўлиб, шу куни соат 18:30 ларда Шифокорлар кўчасида ҳаракатланиб келаётган, Матиз русумли, давлат рақам белгиси 25 599 ТТВ бўлган транспорт воситаси тўхтатилганида, ҳайдовчи ўзбошимчалик билан транспорт воситасига қўшимча жихоз ўрнатиб олганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан ушбу ҳайдовчига нисбатан ЙПХ инспектори томонидан электрон маъмурий баённома расмийлаштираётган вақтида ҳайдовчи эътироз билдириб, қоғоз шаклдаги маъмумий баённома расмийлаштиришни талаб этган. ЙПХ инспекторида қоғоз шаклдаги маъмурий баённома қолмаганлиги сабабли, ҳамкасбидан маъмурий баённома олиб келиб беришлигини сўраган.

Маъмурий баённома олиб келган ЙПХ инспектори ўзига бириктирилган Ласетти русумли, давлат рақам белгиси 25 210 VSF бўлган хизмат автомашинасида йўлнинг қатнов қисмига тўхтаган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ласетти русумли, давлат рақам белгиси 25 210 VSF бўлган хизмат автомашинаси ҳайдовчисига нисбатан “Йўл ҳаракати қоидалари”ни бузганлиги учун тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Шунингдек, шахсий таркиб билан ўтказиладиган йўриқномада ходимларнинг "Йўл ҳаракати қоидалари"га қатъий амал қилишлари борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#Carzone.uz