Жомбойлик жиноятчи уйида 2 та ўғирлаб қочилган Nexia машинасини сақлаётгани маълум бўлди

Жомбойлик жиноятчи уйида 2 та ўғирлаб қочилган Nexia машинасини сақлаётгани маълум бўлди

Самарқанд шаҳрида шу йил 14 июль куни номаълум шахс «Даҳбеди» МФЙда жойлашган «Шодиёна» савдо мажмуаси олдида қаровсиз қолдирилган Самарқанд туманида яшовчи У.К.га тегишли Nexia русумли машинани ҳайдаб қочди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Жомбой туманида яшовчи Ғ.Х. содир этганлиги аниқланиб, унинг яшаш уйидан Nexia техник соз ҳолда топилди.

Шунингдек, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида шу йил 26 июль куни «Шодиёна» савдо мажмуаси олдида қаровсиз қолдирилган фуқаро З.Б.га тегишли бўлган яна бир Nexia машинасини ҳам Ғ.Х. ҳайдаб қочгани маълум бўлди. Ушбу автомобиль ҳам унинг яшаш уйидан техник соз ҳолда топилди.

ИИВ мазкур ўғирликлар юзасидан ички ишлар органлари ходимларига хабар берган фуқароларга миннатдорлик билдирди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#Nexia

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.