Канн кинофестивалида белорус тракторлари ҳақидаги фильм мукофот олди

Канн кинофестивалида белорус тракторлари ҳақидаги фильм мукофот олди

Минск трактор заводига бағишлаб олинган 17 дақиқали фильм танловда бирданига икки “кумуш дельфин”га сазовор бўлди.

Францияда ўтказилаётган The Cannes Corporate Media & TV Awards 2016 фестивалида белорусларнинг трактор заводига бағишланган “Валинеъмат” (“Кормилец”) фильми “Имижли фильм” ва “Ички робита” номинациялари бўйича кумуш билан тақдирланди.

Cannes Corporate Media & TV Awards халқаро танловида ҳакамлар корпоратив видеолавҳа ва бошқа медиаасарларни баҳолашади. Ғолибга олтин, кумуш, кўк ёки қора дельфин туҳфа этилади. Олий мукофот эса оқ дельфин саналади.

Бу йилги танловга мингдан ортиқ аризалар қабул қилинганлиги рекорд бўлди. Улардан 177 медиаасар мукофотга сазовор деб топилди.

Қуйида совриндор фильмни томоша қилинг. Унда қишлоқ, замин ва табиат манзарасида трактор, меҳнаткаш деҳқон, чорвадорлар турмуши акс этади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#трактор

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"