Кенияда қуёш нуридан озиқланадиган мотоцикл тайёрланди

Кенияда қуёш нуридан озиқланадиган мотоцикл тайёрланди

Найроби университетининг (University of Nairobi) уч талабаси қуёшдан қувват оладиган мотоцикл яратди. Чарлз Ожинго, Роберт Ачож ва Жейм Оголелар ихтиросига Ecotran номини берди. Яқинда эколойиҳа мансабдорлар диққатини тортди ва уларга давлат хазинасидан молиявий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

Лойиҳани талабалар уч эски мотоциклни чавоқлашдан бошлаган. Анъанавий двигатель ўрнига электромотор ўрнатилган, бироқ маблағ етишмаслиги сабаб аккумулятор қўя олишмаган.

Молиявий кўмак олингач, Ecotran иккита қуёш батареяли бўлди. Бири тегишли вазифасини бажарган вақтда иккинчиси қуёш нуридан қувват олади.

Шундай қилиб ихтирочи талабаларнинг иши юришиб кетди. Ҳозир Ecotran 35 нусха ишлаб чиқарилган. Тўғри, мотоциклнинг ташқи кўриниши камтарона, йўл захираси 50 км, тоққа ўрлай олмайди. Шунга қарамасдан унинг муаллифлари изланишдан тўхтагани йўқ, мотоциклни такомиллаштириш ва зарядлаш станциялари тармоғини кенгайтириш ҳаракатида юрибди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"