KIA KX3 2017 кроссоверининг суратлари пайдо бўлди

KIA KX3 2017 кроссоверининг суратлари пайдо бўлди

KIA Motors Corporation компаниясининг Хитойдаги ваколатхонаси интернетда 2017 йил модель қаторига тегишли янгиланган ихчам KIA KX3  кроссоверининг расмий суратларини эълон қилди.

Кроссовернинг анонси кейинги ойда Чэнду шаҳрида ўтказиладиган халқаро автосалонда бўлиб ўтади.

KIA KX3 2017 моделининг салонида ва двигатель қисмида ўзгаришлар йўқ. Хитой бозорида кроссовернинг 1,6 ва 2,0 литр ҳажмидаги бензинли атмосфер моторлар ўрнатилган, 125 ва 161 от кучига эга вариантлари таклиф этилади. Шунингдек, унинг 160 от кучига эга турбодвигателли (1,6 литр) версияси ҳам ишлаб чиқарилиши мумкин. Кроссовер версиясига қараб уч хил трансмиссияда (механика, автомат, робот) ишлайди.

Автомобиль Хитой бозорида шу йилнинг сўнгида пайдо бўлиши кутилмоқда. Тахминий нархи – 112 800 юань (тахм. 17 000 АҚШ доллари).

Ихчам KIA KX3’нинг аввалги модификацияси Хитойда 2015 йилда тақдим этилган эди. Компания ушбу моделни фақат Хитой бозори учун ишлаб чиқарилишини маълум қилган эди. Бироқ кейинчалик моделнинг бошқача ном остида Россияда сотилиши ҳақида хабар берилган. Айни вақтда KIA Motors Corporation Россия ҳудудида ҳам автомобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавлон Марасулов

Мутахассислиги бўйича таржимон. Олти йилдан буён электрон технологиялар соҳасида ишлайди. Турли чет мамлакатларида ўтказилган конференциялар иштирокчиси.