Кимлар темир йўлларда йилига бир марта бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга?

Кимлар темир йўлларда йилига бир марта бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга?

Вазирлар маҳкамасининг қарорига кўра, қуйидаги шахслар темир йўлларда йилига бир марта бепул юриш ҳуқуқи (бориш ва келишга)га эга:

— Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва Шон-шуҳрат орденининг учта даражаси билан тақдирланган шахслар; 

— ярадор бўлган ҳарбий хизматчилар, ишчилар ва хизматчилардан 1 ва 2-гуруҳ уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар; 

— Чернобиль АЭС даги аварияни бартараф этувчилари-ногиронлари.

Шунингдек, 3-гуруҳ уруш ногиронлари, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар темир йўлларда чиптанинг эллик фоиз чегирмалари билан йилига бир марта юриш ҳуқуқига эга.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!