Кўчма фоторадардан фойдаланиш қоидалари

Кўчма фоторадардан фойдаланиш қоидалари

Йўл ҳаракати қатнашчиларининг қоидаларга риоя этишларини назорат қилиш мақсадида махсус мосламалардан фойдаланилади. ЙПХ ходимлари томонидан йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатини назорат қилишда фойдаланиладиган махсус мосламалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширувдан ўтган бўлиши лозим.

Транспорт воситаларининг оқими ва йўл шароитини ҳисобга олган ҳолда, кўчма фоторадар ва мобиль комплекслар бириктирилган ЙПХ ходимлари томонидан уларнинг кунлик дислокацияси белгиланган ва махсус мосламалардан тегишли тартибда фойдаланиш чоралари кўрилган бўлиши лозим.

Кўчма фоторадар ва мобиль комплекслар билан ишлашга улардан фойдаланиш тартибини пухта ўзлаштирган ва қўллаш қоидалари бўйича синовдан ўтган ЙПХ ходимларига рухсат берилади. Кўчма фоторадар ва мобиль комплекслардан фойдаланганда ЙПХ ходими мосламанинг кўрсаткичлари билан ҳаракат тезлигини ошириб, қоидаларни бузган ҳайдовчини таништириши, унинг талаби билан мосламанинг сертификати (нусхаси)ни кўрсатиши лозим.

ЙПХ ходимларининг патруль автомобилларида фойдаланиш белгилаб қўйилган тезликни ўлчаш мосламаларини ўзбошимчалик билан ечиб олиши ва хизматга алоқаси бўлмаган бошқа (жисмоний ва юридик) шахсларнинг транспорт воситаларига ўрнатиши ҳамда хизматни ўташга алоқадор бўлмаган фуқароларни жалб қилиши қатъиян тақиқланади.  Мазкур талабга риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилган баённомалар юридик кучга эга бўлмайди ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.