Кўчма фоторадардан фойдаланиш қоидалари. Иккинчи қисм

Кўчма фоторадардан фойдаланиш қоидалари. Иккинчи қисм

Иккинчи қисм

Кўчма фоторадар ва мобиль комплексларни қўллаш жойи ва вақти ДЙҲХХ саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғи томонидан тасдиқланган дислокацияга мувофиқ белгиланади. Ҳайдовчи томонидан содир этилган қоидабузарлик кўчма фоторадар ва мобиль комплексларни қўллаш орқали аниқланганда, у ЙПХ ходими дислокациясининг кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиши ёки ёзма маълумот олиши мумкин.

Рухсат этилмаган, сертификатга эга бўлмаган, сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ёки белгиланган тартибда ички ишлар органлари ҳисобида мавжуд бўлмаган махсус мосламалардан фойдаланиш тақиқланади.

Бунда рухсат этилмаган, сертификатга эга бўлмаган, сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ёки белгиланган тартибда ички ишлар органлари ҳисобида мавжуд бўлмаган тезликни ўлчаш воситалари асосида расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар юридик кучга эга бўлмайди ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.

ЙПХ ходими дислокацияга асосан бириктирилган ҳудудга етиб бориб, хизматини бошлашидан олдин тезлик ўлчаш мосламасини фойдаланиш учун тайёрлайди, мослама хотирасига унинг ўрнатилган жойи, ҳаракат йўналиши, юқори тезлик чекланган кўрсаткичга қўшимча беш километр фарқи билан маълумотни киритиб, хизматга киришади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!