Машина ойналари терламаслиги учун нима қилиш керак

Машина ойналари терламаслиги учун нима қилиш керак

Кўплаб ҳайдовчилар фасл алмашинуви ёки қиш фаслида ҳаво ҳарорати пасайиши туфайли юзага келадиган ойналарнинг доимий терлаши муаммосига дуч келишган. Кўришнинг ёмонлашуви йўлни кузатиб боришга ҳалақит қилади ва машина ҳайдашни хавфли машғулотга айлантиради. Машина ойналари ҳеч қачон терламаслиги учун сизга ечим тақдим этамиз.

Сизга қуйидагилар керак бўлади:

ҳар қандай пахтадан тикилган пайпоқ

ўзига сингдирувчи қўшимча (зоодўкондан харид қилиш мумкин)

скотч ёки ёпишқоқ лента ғалтаги

Нима қилиш керак:

1. Пайпоқ асосини ғалтакка ўранг 

2. Ўзига сингдирувчи қўшимча билан ярмини тўлдиринг 

3. Ғалтакни олиб ташланг ва маҳкам боғланг

4. Автомобилдаги исталган очиқ жойга қўйинг 

Ўзига сингдирувчи модда ҳаводаги намликни сингдиради, ойналарингиз тоза ва шаффоф ҳолда қолади ва терламайди.


Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.