Mazda 2015 йилнинг экологик жиҳатдан энг тоза ва тежамкор автомобили деб топилди

Mazda 2015 йилнинг экологик жиҳатдан энг тоза ва тежамкор автомобили деб топилди

Mazda автомобиллари тежамкорлиги ва экологик томонлама хавфсизлиги билан бошқа компания машиналаридан яққол ажралиб туради. Табиатни муҳофаза қилиш Агентлигининг тузган тежамкор автолар рўйхатида кетма-кет уч марта олий ўринга муносиб кўрилгани бунинг исботидир.

АҚШ кўчаларидаги Mazda машиналарининг ўртача ёнилғи сарфи 100 кмга 8 литр. Мутахассислар фикрича, бу ўтган йилгидан 5 фоизга яхшиланган кўрсаткичдир. Қолаверса, 1 кмда чиқариб ташланадиган карбонат оксиди гази 188 граммга қисқарди, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 9 фоизга яхшироқ.

Mazda SKYACTIV — такомиллашган узатмалар қутиси яратилганлиги туфайли Mazda энг тоза машина номига эришди. Mazda SKYACTIV йўл босиш унумдорлигини оширади, хавфсизлини таъминлайди, ёнилғи ёниш жараёни ўзига хос технология бўйича кечади. Мазда турбодамлаш (рус. Турбонаддув, инг. Turbocharger) услубини танламаган, двигателни ҳам кичрайтирмаган. Тежамкорлиги боиси гибрид мотор ва электр узатмаларидадир. Компания Mazda SKYACTIV технологияси ёрдамида 2008 йилдагидан кўра автомобилларини 30 фоиз тежамкорроқ ишлаб чиқаришнинг уддасидан чиқди. Япон компанияси тежамкорлик йўлида изланишларни давом эттиришини билдирди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"