Монакода учар автомобилнинг серияли варианти намойиш этилди (видео)

Монакода учар автомобилнинг серияли варианти намойиш этилди (видео)

Словакларнинг AeroMobil компанияси учадиган автомобилга олдиндан буюртмалар қабул қилишни бошлади. Мижозлар 2020 йилдан учармобилни қабул қилиб олади.

AeroMobil Монакодаги Top Marques автосалони доирасида ўз учармобилининг биринчи серияли вариантини намойиш қилди ва олдиндан буюртмаларни қабул қила бошлаганини билдирди. Табиийки, у арзон эмас. Баҳоси 1,3 млн доллар турадиган автомобилдан 500 дона ишлаб чиқариш режалаштирилган.

AeroMobilнинг таъкидлашига қараганда, автомобиль 3 дақиқадаёқ учиш режимига ўтади. Йўлда соатига 160 км тезликда ҳаракатлана олади. Ерда йўл захираси 700, ҳавода эса 750 кмга тенг. Оддий бензин қуйиб ҳайдашингиз мумкин.

Автомобилимиз ҳавода соатига 360 км тезликда парвоз қилишга қодир. Унинг комплектациясига хавфсизлик ёстиқчалари билан бир қаторда парашют ҳам киради.

Ҳозирча, Европа бозори учун сертификат олган, бироқ келажакда АҚШ ва Хитой бозорига ҳам чиқади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"