Муз тоғини тешувчи кемалар ўнлиги (фото)

Муз тоғини тешувчи кемалар ўнлиги (фото)

Тарихдаги биринчи музёрар кема XVIII асрда қурилган. У Филаделфия гаванида музларни ёришга мўлжалланган эди. Шундан сўнг кўп даврлар ўтди, ғилдирак ўрнини турбина, сўнг атом реактори эгаллади. Ҳозир эса улкан кемалар Арктикадаги музларни ҳам ёряпти. Сизни дунёнинг энг катта 10та музёрар кемаси билан таништирамиз.

  1. “Севморпуть”. Узунлиги 260 м

“Севморпуть” кемаси худди кўпқаватли уйга ўхшайди. Аммо у 1 метр қалинликдаги музни ёриб, ўзига йўл очгани учун уй эмас, музёрар кема деймиз.

  1. “Арктика”. Узунлиги 173 м

Атом ёнилғисига ҳаракатланувчи “Арктика” 2016 йилда сувга туширилган. 2,9 метр қалинликдаги музни ёриш унга писанд эмас.

  1. “Ғалабанинг 50 йиллиги”. Узунлиги 159,6 м

“Арктика” синфидаги музёрар кема кучлилиги билан бошқалардан ажраб туради. Уни 1989 йилдан 2007 йилгача қурилган. Секин ясалган бўлса-да, юриши секин эмас. Ҳозиргача Шимолий қутбга юз мартадан ортиқ сафар қилган.

  1. “Таймир”. Узунлиги 151,8 м

“Таймир” атом музёрар кемаси дарё устини қоплаган 1,77 метр қалинликдаги музни ёриб ташлайди. Ўта паст ҳароратларда ҳам ишлайверади.

  1. “Вайгач”. Узунлиги 151,8 м

“Таймир”билан бир лойиҳада ясалган, бироқ ундан ёшроқ “ука”си. Теплоходга атом мосламалари 1990 йилда ўрнатилган.

  1. “Ямал”. Узунлиги 150 м

“Ямал” музёрари учинчи мингйилликни Шимолий қутбда қарши олган. Ҳаммаси бўлиб шимолга 50 марта ташриф буюрган.

  1. “Healy”. Узунлиги 128 м

“Healy” АҚШ биринчи марта мустақил тарзда Шимолий қутбга борган энг катта музёрар кема ҳисобланади. У турли замонавий ўлчов асбоблари ва лабораториялар билан жиҳозланган, чунки асосий вазифаси тадқиқот олиб боришдир.

  1. “Polar Sea”. Узунлиги 122 м

АҚШнинг муз ёрувчи “қария”ларидан. 1977 йилда қурилган. Сиэтл бандаргоҳида қайддан ўтган. Афтидан, бу эски кема яқинда утилизацияга топширилади ва carzone.uz рўйхатини янгилаб чиқамиз.

  1. “Louis S. St-Laurent”. Узунлиги 120 м

Канадалик Louis S. St-Laurent эса америкаликдан ҳам қари – 1969 йилда ясалган. Аммо 1993 йилда модернизацияланган. Бу Канаданинг энг катта музёрар кемаси номини олган. 1994 йилда биринчи бўлиб Шимолий қутбга борган.

  1. “Polarstern”. Узунлиги 118 м

“Polarstern” немис кемаси тадқиқот мақсадларида 1982 йилда ясалган. Анча эскириб қолганлиги учун 2017 йилда янги “Polarstem-М” кемаси билан алмаштиришмоқчи.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#кема

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"