Наманганда Дамас уриб юбориши оқибатида велосипедчи вафот этди

Наманганда Дамас уриб юбориши оқибатида велосипедчи вафот этди

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати 6 октябрь куни велосипедчининг ўлими билан боғлиқ ЙТҲ юзасидан маълумот берди.

2021 йил 6 октябрьʼ куни соат 11:00 ларда, Пунгон-Ғурумсарой-Поп йўлининг 25 км.да, Поп тумани Уйғур МФЙ ҳудудида, Поп туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро Дамас русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи, Поп туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.
Натижада, велосипедчи оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 6 октябрьʼ куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#Carzone.uz