Нефть нархи кескин қимматлашди

Нефть нархи кескин қимматлашди

ОПЕКга аъзо давлатларнинг Венадаги учрашуви якунларига кўра жаҳон бозоридаги нефть нархи 9 фоизга ошди. Венадаги учрашувда нефть қазиб олиш ҳажмини камайтиришга келишилди. Бу ҳақида Sof.uz хабар бермоқда.

30 ноябрдаги савдоларга кўра, февралдаги фьючерслар учун Brent туридаги нефть нархи 9,11 фоизга ошиб, 51,63 долларни ташкил қилган. WTI нефти нархи эса 8,78 фоизга, яъни 49,20 долларгача ошган.

ОПЕК давлатлари учрашувда нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 1,2 млн баррелга, яъни 32,5 млн баррелгача қисқартиришга келишиб олишди. Келишувга кўра, ОПЕКга кирмайдиган давлатлар кунига 600 минг баррель, Россия эса 300 минг баррель камроқ нефть қазиб олишга рози бўлдилар.

Ушбу келишувдан кейин нефть нархи кескин кўтарила бошлади, бироқ кейинроқ «қора олтин» нархи бироз тушди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!