Нега тезлик чекловига риоя қилмаймиз?

Нега тезлик чекловига риоя қилмаймиз?

Йўлда машинани тез ҳайдашимизга сабаб қушдек учиш истаги эмас, диққат ва хотирамиздаги ноқислик эканлиги маълум бўлди. Буни австралиялик олимлар аниқлади.

Мутахассислар ҳайдовчиларни кабинанинг симуляторга ўтирғизиб, феълини тадқиқ қилди. Уларга турлича тезлик чеклови билан 15 км масофани ўтиш буюрилди. Йўлнинг кўпгина қисмида 70 км/соатлик чеклов белгиланган бўлиб, ора-сирада 40 км/соатли чеклов бор эди, деб ёзмоқда Planet Today.

Бирор-бир чалғитувчи омил, масалан светофорни кўргач кўплаб ҳайдовчилар чекловни унутиб қўйиши тадқиқот натижасида аён бўлди. “Қизил”да тўхтагач, 40 км/соатли чекловни эсдан чиқарган ҳайдовчилар 5 км/соатга тезликни ошириб юборган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"