Нью-Йорк полицияси Теsla компаниясидан электромобиллар сотиб олади

Нью-Йорк полицияси Теsla компаниясидан электромобиллар сотиб олади

Нью-Йорк шаҳри ҳукумати полиция паркини, шунингдек, шаҳарнинг бошқа хизматларини тўлдирадиган янги Теsla Model 3 электромобилларини сотиб олишга 12,4 миллион доллар сарфлашни режалаштирмоқда.

Жамоатчилик муҳокамалари ҳокимият томонидан харидларни амалга оширишнинг зарурий тартиби ҳисобланади. Электромобилларни сотиб олиш масаласининг сўнгги босқичи 16 декабр кунги мажлисда аниқ бўлади. Шартномадаги автомобиллар сони ҳозирча маьлум қилинмаган, бироқ нашр шунга ўхшаш маблағни версияга қараб тахминан 200-300 та Теsla Model 3 автомобилига сарфлаш мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Аввалроқ, Нью-Йорк шаҳар полиция департаменти (НЙПД) Теsla Model 3 электромобилларини қабул қилиб олган эди,автомобилларнинг бир қисми йўл-патрул хизмати ходимларига ўтказилган. Машиналар барча керакли махсус жиҳозлар билан тўлдирилди: кўк маркали, оқ рангли ливерия ҳамда маёқлардан тортиб радиостанция ва полиция маьлумотлар базасига кириш имконига эга компютер.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.