Ўзавтосаноат бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш бўйича кўргазма-конференция ўтказади

Ўзавтосаноат бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш бўйича кўргазма-конференция ўтказади

Ўзавтосаноат ахборот хизматининг хабар беришича,  2015 йилнинг 27 октябридан 2 ноябригача  “ЎзЭкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси қаторида  “Ўзавтосаноат АК автомобиллари учун бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш” мавзусида кўргазма-ярмарка  ўтказилади.

Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад тадбиркорларнинг ҳамда  тадбирга катта қизиқиш билдирган бошқа соҳалардаги корхона ва  компаниялар вакилларининг кенг доирасини автомобилсозлик тармоғидаги бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш жараёнига,  шунингдек,  тармоқлараро кооперация ва мустаҳкам ҳамкорликни ўрнатишга  жалб қилишдан иборат.

Кўргазмада иштирокчилар эътиборига  автомобиллар учун мўлжалланган  кенг турдаги бутловчи қисмларни намойиш этиш кўзда тутилган.

Мазкур конференция қизиққан тадбиркорлар ва компанияларга  «GM Uzbekistan» АЖ,  «СамАвто» МЧЖ,  «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ қўшма корхонаси,   «General Motors Powertrain Uzbekistan» АЖ ва  автомобиллар ҳамда  бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи  бошқа йирик компанияларнинг шартлари ва талабларини ўрганиш,  уларнинг хом-ашё етказиб берувчиларига  айланиш имкониятини беради.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!