Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш рекорд даражада ўсди

Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш рекорд даражада ўсди

Шу йилнинг январ ойидан апрел ойигача мамлакатимизда бензин ишлаб чиқариш кескин суръатда ошди, деб ёзмоқда Sputnik сайти. Кўрсатилган вақт ичида автобензин ишлаб чиқариш 3,7 фоизга ортиб, 378,9 минг тоннага, дизель ишлаб чиқариш эса 15,7 фоизга ошиб 387,9 минг тоннага етди.

Айтиш керакки, 2017 йилда мамлакатимизда бензин ишлаб чиқариш пасайиши қайд этилган. 2010-2016 йилларда автобензин ишлаб чиқариш 26,2 фоизга, дизел ишлаб чиқариш 8,3 фоизга камайган.

Ўтган йили Молия вазирлиги “Ўзнефтмаҳсулот” давлат компанияси ва нефтни қайта ишловчи заводларга 2 триллион сўмлик фоизсиз ссуда ажратган эди. Бу углеводород хом ашёси ва тайёр нефть маҳсулотлари импортини оширишга туртки берган.

Шу йилнинг мартида дизель ёнилғиси нархи 4600 сўмга кўтарилиши маълум қилинганди.

Апрелнинг охирида Бухоро вилоятида газни қайта ишловчи Қандим мажмуаси барпо этилган. У Россия Федерациясининг “Лукойл” компанияси билан ҳамкорликда ишга туширилган. Завод бир йилда 8 млрд метр куб газни қайта ишлаш қувватига эгадир.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"