Ўзбекистондан Қозоғистонга барча авиақатновлар тикланди

Ўзбекистондан Қозоғистонга барча авиақатновлар тикланди

Олмаота ва Ақтўбе, Ақтау шаҳарларида бекор қилинган қатновлар йўловчилари авиачиптанинг тўлиқ қийматини харид қилинган жойда қайтариб олиш ёки исталган бошқа боʻш санага бепул қайта брон қилиш ҳуқуқига эга.

“Узбекистан Аирwайс” Қозоғистонга барча авиақатновлар тиклади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 январидан бошлаб “Тошкент — Олмаота — Тошкент”, “Самарқанд — Олмаота — Самарқанд”, “Нукус — Актўбе — Нукус”, “Урганч — Ақтау — Урганч”, “Нукус — Ақтау — Нукус”, “Тошкент — Нур-Султон — Тошкент” йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновлар жадвалга мувофиқ амалга оширилади.

Маълумот учун, Олмаота ва Ақтўбе, Ақтау шаҳарларида бекор қилинган (2022 йил 7−13 январъ кунлари) қатновлар йўловчилари авиачиптанинг тўлиқ қийматини харид қилинган жойда қайтариб олиш ёки исталган бошқа бўш санага бепул қайта брон қилиш ҳуқуқига эга.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#самолёт