Ўзбекистондан Саратов ва Волгоградга йўловчи поездлари қатнай бошлайди

Ўзбекистондан Саратов ва Волгоградга йўловчи поездлари қатнай бошлайди

Ўзбекистон яқинда янги Бухоро-Мискин темир йўл линияси бўйича йўловчи поезди қатновини ишга туширди, деб ёзмоқда Sputnik сайти. Натижада Тошкентдан Урганч, Хива, Нукус шаҳарларига бориш ва улардан қайтиш вақти икки соатга қисқаради. Бундан ташқари янги линиядан Тошкент-Саратов, Тошкент-Волгоград, Алмати-Нукус, Андижон-Урганч, Нукус-Урганч-Термиз йўналишлари бўйича поездлар қатнайди.

Ушбу темир йўл Ўзбекистонни Қозоғистон ва Россия давлатларига яхшироқ боғлайди ҳамда юк ташиш имкониятларини оширади.

Келажакда янги темир йўл бўйлаб “Афросиёб” тезюрар поезди ҳаракати йўлга қўйилиши мумкин. Бу мамлакатимизда туризмни ривожлантиришга катта таъсир кўрсатади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"