Ўзбекистонлик ҳайдовчига ғаройиб жарима солинди
Ижтимоий тармоқларда ғалати қоидабузарлик қайд этилган протокол нусхаси кезиб юрибди. Бланкада камера “Нексия” стоп-чизиқдан қизил чироқда ўтганлиги акс этган. Қизиғи шундаки, ҳайдовчи машинанинг рулида эмас, орқасидан итариб ҳаракатлантирмоқда.
Ижтимоий тармоқдагилар бу тахлит жаримага эътироз билдиришди. Ахир, ҳайдовчи машинани миниб қизилда ўтмади-ку. Бошқа бировлар эса ҳайдовчига жарима солингани тўғри бўлгани, чунки у қизил чироқда ўтиб кетганлигини таъкидлади.
“Хат автоматик равишда ёзилади. Ҳеч ким уни кўрмайди. Агар ҳақиқатан итарган бўлса, видеода кўринади. Аммо менга шундай туюлмоқдаки, у машинадан атай тушган ва кейин итармоқда”, деб ёзди фойдаланувчиларнинг бири. Уни маъқуллаганлар ҳайдовчи стоп-чизиқдан ўтиб кетгач, камерани алдаш учун машинани итараётгандек ҳолга кирганини айтмоқда.
Агарда ҳайдовчи қоидани бузмаган бўлса, бўлиб ўтган воқеанинг тўлиқ видеосини талаб қилиши ва судда ўзининг ҳақлигини исботлашга уриниши лозим.