Поезд чиптаси қимматлигидан машина сотиб олди

Поезд чиптаси қимматлигидан машина сотиб олди

Поезд чиптаси аҳолининг кам таъминланган қатлами учун қимматлик қилаётгани боис турли имтиёзлар жорий этилган. Хусусан, меҳнат муҳожирлари учун жорий қилинган чегирмалар ҳақида ёзиб боряпмиз. Аммо поезд чиптаси фақат бизда эмас, Британияда ҳам қимматлигидан хабардормисиз?

Лондонда яшовчи фуқаро Том Черч Бристолдаги ўртоғини зиёрат қилиш учун поездда бормоқчи бўлди. Аммо поезд чиптасини чўнтаги кўтармаганлиги сабабли машина сотиб олди, деб ёзмоқда The Telegraph. Икки шаҳар орасидаги масофа 170 км. Шундай қилиб Том ўз машинасида йўлга чиқди.

Албатта, сизни поезд чиптаси ва машина нархи ўртасидаги фарқ қизиқтирмоқда. Том поезд чиптасини 218 фунт стерлингга сотиб оларди. Аммо Honda Civicни (1997 йилда чиққан) бор-йўғи 80 фунт стерлингга харид қилди. Автомобиль яхши ҳолатда эди. Шунақа гаплар.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"