"Права" олиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ҳайдовчиликка номзодлар ҳудудий ЙҲХБнинг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

➖ тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш (қайта тайёрлаш) ўқув дастури бўйича ўқишни тугатганлиги ҳақидаги ягона намунадаги гувоҳномани;

б) автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича тасдиқланган ягона ўқув дастурига киритилган фанларнинг тўлиқ ўзлаштирилишини тақозо этган ихтисосликлар бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тугатганлиги тўғрисидаги диплом ва ўқув дастуридаги фанларни ўзлаштирганлиги тўғрисидаги диплом иловасининг нусхалари;

➖ соғлиғи ва тегишли тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома;

➖ миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тўловлар тўланганлиги ҳақидаги банк муассасасининг тўлов қоғози (тўловлар миқдори Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади);

➖ ўқув ташкилоти томонидан тўлдирилиб тасдиқланган ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ва фуқаронинг паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига 2-ИЛОВА

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!