Қадрдон “Волга” 60 ёшга тўлди

Қадрдон “Волга” 60 ёшга тўлди

Бир неча йиллар муқаддам тўкис ва бадавлат кишиларгини етишиши мумкин бўлган басавлат ва йирик жуссали “Волга” автомобили биринчи бор конвейердан чиқарилганидан бери 60 йил ўтди. 1956 йилнинг октябр ойидан бошлаб Горкий автомобиль заводидан ГАЗ-21 седанлари чиққан.

1956 йилнинг куз ва қишида саккиз “Волга” Россия, Болтиқбўйи, Украина, Белоруссия ва Кавказ бўйлаб 29 минг км йўл босиб келди. Бу машиналар синалаётган эди.

Биринчи “Волга”ларнинг мотори ҳажми 2,42 литр бўлгани ҳолда 65 от кучига эга бўлган.

Илк қалдирғочлар дастлабки серияда 30 минг нусха ишлаб чиқарилган бўлиб, уларнинг ўзига хос аломати радиаторининг юлдузчали панжараси эди. ГАЗ-21 русуми 1970 йилгача ишлаб чиқарилди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"