Қамчиқ довонида юк машинаси жарликка қулади

Қамчиқ довонида юк машинаси жарликка қулади

Қамчиқ довонида яна фожеа содир бўлди, деб ёзмоқда Podrobno.uz. 12 июн куни Наманган вилоятининг Поп туманидан бўлган фуқаро DAF маркали автомобилни “Водий-Тошкент” йўлида ҳайдаб бораётиб, бошқарувни йўқотган ва темир тўсиқни бузиб ўтиб, жарликка қулаган. Оқибатда машина тамоман ёниб кетган, ҳайдовчи куйиш жароҳатлари туфайли воқеа жойида нобуд бўлган.

Эслатиб ўтамиз: Қамчиқ довони орқали ўтган йўл Ўзбекистоннинг энг аҳоли кўп минтақасини боғловчи ягона йўл ҳисобланади. Бир суткада Қамчиқ довнидан 21 мингдан ошиқ автомобиль ўтади.

Ҳозир Ўзбекистон ҳукумати Қамчиқ довони орқали иккинчи тоннелни қуришни мўлжалламоқда. Унинг нархи 175 минг доллардан ошади. Бўлғуси иншоот аввалгисидан кенгроқ бўлади ҳамда замонавий шамоллатиш ва ёритиш тизимлари билан жиҳозланади.

(Фотосурат ҳодисага алоқасиз)

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"