Қандай ҳолатларда йпх ходими ҳуқуқбузарни иибга олиб бориши мумкин?

Қандай ҳолатларда йпх ходими ҳуқуқбузарни иибга олиб бориши мумкин?

ЙПХ ходими қуйидаги ҳолларда ҳуқуқбузарни яқин орадаги ички ишлар бўлимига (кейинги ўринларда ИИБ деб аталади) ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига олиб бориши мумкин:

ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабларига бўйсунмаган ҳолларда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани содир этилган жойда тузиш имкони бўлмаса;

транспорт воситаларидан фойдаланиш, ҳаракат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш қоидалари бузилган тақдирда, ҳуқуқбузарда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва у ҳақида зарур маълумотлар бериш мумкин бўлган гувоҳлар бўлмаса.

Фақат шу ҳолатларда ЙПХ ходими ҳуқуқбузарни ИИБга олиб бориши мумкин.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 975-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 46-банди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!