Qatar Airways январ ойидан бошлаб Ўзбекистонга парвозларни амалга оширади

Qatar Airways январ ойидан бошлаб Ўзбекистонга парвозларни амалга оширади

Парвозлар  Airbus А320 самолётларида душанба ва жума кунлари Доҳадан Тошкентга, сешанба ва шанба кунлари эса қарама-қарши йўналишда амалга оширилади.

“Oʻzaviatsiya” агентлиги томонидан Qatar Airways авиакомпаниясига Доҳа — Тошкент — Доҳа йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома берилган эди.

Qatar Airways авиакомпаниясининг хабар беришича, 2022 йил 17 январдан Ўзбекистонга мунтазам қатновларни бошланади.

Авиақатновлар бизнес-классда 12 ва эконом-классда 120 ўринга эга Airbus А320 самолётларида амалга оширилади.

Маьлумот учун, йўловчи авиаташувлари хавфсизлиги ва сифатини баҳолашга ихтисослашган AirlineRatings.com агентлиги дунёнинг энг яхши авиакомпанияси сифатида Qatar Airwaysни кўрсатган эди.

Парвозлар Аирбус А320 самолётларида душанба ва жума кунлари Доҳадан Тошкентга, сешанба ва шанба кунлари эса қарама-қарши йўналишда амалга оширилади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#AeroMobil