Қайси бири муҳимроқ: масалани ҳал қилишми ёки ҳал қилингандек кўрсатишми?

Қайси бири муҳимроқ: масалани ҳал қилишми ёки ҳал қилингандек кўрсатишми?

"УзАвтоМоторс" харидорларга яна мурожаат билан чиқди.

"Биз учун жавоб аниқ. Муаммони ҳал қилишга ёрдам бериш муҳимроқ,"— деб мурожаат йўлламоқда "УзАвтоМоторс"

"Айнан мана шунинг учун ҳам компания матбуот хизмати ҳамда cалл-cентер операторлари ҳар сафар ижтимоий тармоқларда ҳайдовчилар томонидан автомобилдаги қандайдир нуқсон ҳақидаги шикоятларини учратганимизда ушбу харидорнинг маълумотларини топишга ҳаракат қиламиз. Нимага? Ғалати савол! Албатта, ёрдам бериш учун. 

Бошқаси ажабланарли. Яқинда телеграм каналларнинг бирида ҳайдовчи маълумотларини алмашиш ҳақидаги сўровимизга жавобан канал эгаси дарҳол изоҳларимизни блоклади. Нима ҳам дейиш мумкин – ҳаммага таниш тролл. Ёки бугунги кун мисолини олайлик – харидор яқиндагина харид қилган автомобилининг эшик замокларининг яхши ишламаслигини шикоят қилган. Ваколатли дилерга боғланиш орқали муаммони ўша куннинг ўзида ҳал бўлади!!!

Ҳурматли харидорлар! Биз ҳам сиз каби ҳатто сиздан кўпроқ камчиликларимизни камайтиришдан манфаатдормиз. Яна ҳам яхшиси, нуқсонларнинг умуман бўлмагани яхши. Бу бизнинг умумий мақсадимиз, умумий вазифамиз. Шунинг учун сизлардан илтимос қилиб қоламизки, юзага келган муаммо ёки нуқсонларни ҳал қилиниши учун компаниянинг расмий дилерларига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Агар автомобил билан боғлиқ бўлган муаммоларингиз ҳақида интернет тармоғида билдиришни хоҳласангиз, унда сиз билан боғланишимиз учун маълумотларингизни қолдиришингизни ҳам сўраб қоламиз" — деб мурожаатни якунланмоқда компания матбуот хизмати

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!