Қизиқарли фактлар

Қизиқарли фактлар

Машиналардаги замонавий эҳтиёт қисмлар узоқ шаклланиш йўлини босиб ўтишган. Биз сизга уларнинг келиб чиқишига доир бир нечта қизиқарли фактларни тақдим этмоқчимиз.


1. Ойналарни вертикал чўткалар билан тозалаш ғояси 1903 йилда вужудга келган. Орадан унчалик узоқ вақт ўтмасдан танаффуссиз тебранма ҳаракатланувчи автоматлаштирилган ойнатозалагичлар яратилди. 50 йилдан сўнг уларнинг танаффус билан ишлаши таьминланди.


2. Автомагнитолалар илк кўринишда 8 тагина мусиқа йўлакчадан иборат бўлган. У ХХ асрнинг 60 йиллари учун ҳақиқий кашфиётга айланган.


3. Спидометрнинг аждоди бўлмиш одометрни дастлаб автомобилга ўрнатиш керак эмас, деб ҳисоблашган. Бахтимизга, 1901 йилда ўтилган масофа ва тезликни кўрсатадиган ушбу асбобни қўллаш қарорига келишган.


4. 1933 йилда яратилган механик мувофиқлаштирувчига эга ойна кўтаргичлар яратилгани ҳақидаги ҳужжатлар сир сақланган. Чунки улар фақат юқори мансаб эгаларининг машиналарида ишлатилган ва давлат сири ҳисобланган. Шу сабабли ойналарни электрон шаклда бошқариш фақат 1948 йилда жорий этилган. Бу эса бутунлай янгича ишланма эди.


5. Илк рул автомобилдан кечроқ яратилган. Транспорт воситалари аввалига дастак билан бошқарилган. Аммо кейин бу самара бермагач, ғилдиракли рулни яратишга эҳтиёж сезилди. Машиналар тезлигининг ортиши ҳам унинг яратилишига сабаб бўлди.


6. Автомобил рақамлари Францияда яратилган. Бунга эса ушбу қизиқарли ҳодиса сабаб бўлган. Полиция ходимлари Париж жандармерияси бошлиғи қариндошининг ғозларини босиб кетган улар “буғли арава”ни қидиришга мажбур бўлишган.


7. Хавфсизлик камарлари – замонавий автомобилларнинг шартли қисми, аввалига авиация соҳасида, кейин автопойгаларда қўлланилган. Сўнгра автоҳаваскорлар машиналарига ўтган.


8. Хавфсизлик ёстиқчаларига талаб кўпчилик хавфсизлик камаридан фойданмагани сабаб юзага келди. Янгилик йўловчиларни бахтсиз ҳодиса юз берганда салоннинг бирор жойига урилишдан сақлаб қолгани туфайли машҳур бўлди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!