"Қўнғирот- Наманган- Андижон- Қўнғирот' йўналишида поездлар қатнови йўлга қўйилади!

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида 2022 йил 5- февралдан бошлаб, “Қўнғирот- Андижон-Қўнғирот” йўналишида ҳаракатланаётган 654/653 - сонли йўловчи поездлари "Қўнғирот- Наманган- Андижон- Қўнғирот' йўналишида қатнови амалга оширишни бошлайди.

Ушбу поездлар ҳаракат давомида “Хўжайли” , "Нукус" темир йўл вокзалларида ҳам тўхтаб ўтади.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!