Қўшниларимизда бензин қанча туради?

Қўшниларимизда бензин қанча туради?

Марказий Осиё мамлакатларида бензиннинг нархи турлича. Албатта, бу давлатнинг табиий ресурслари ва бозор иқтисоди билан боғлиқ. Спутник сайтининг ёзишича, Марказий Осиёда бензин учун энг қиммат тўловчилар Тожикистонда яшайди, бензиннинг энг арзони эса Туркманистондадир. Қирғизлар бир литр бензинни 0,65 доллар, қозоқлар 0,56 долларга харид қилишади. Инфографикани кўринг.

 

Ўзбекистонда бир литр бензин қуйиш учун ҳайдовчи 0,52 доллар харажат қилади.

1 мартдан бошлаб мамлакатда дизел ёнилғиси ва ЭКО маркали дизел ёнилғисининг нархи ошди. Дизел ёнилғисининг литри 4600 сўм, ЭКО маркали дизел эса 4700 сўм бўлди.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"