Қозоғистон Chevrolet Niva ишлаб чиқармоқчи

Қозоғистон Chevrolet Niva ишлаб чиқармоқчи

GM-АвтоВАЗ қўшни Қозоғистон ҳудудида Chevrolet Niva автомобилларини йиғишни ташкил этиш устида ишламоқда. Бу ҳақда “Автостат” агентлиги қўшма корхонанинг матбуот хизматига таяниб маълум қилмоқда.

Агентлик экспертлари 2016 йилнинг дастлабки беш ойи мобайнида Қозоғистон бозорига атиги 224 дона “Нива” жўнатилганлигини қайд қилди. Бу ўтган йилнинг айни даврига тегишли сондан 72,4 фоизга камдир. Шунга қарамасдан қўшма корхонанинг иккинчи экспорт бозори Қозоғистонлигича қолмоқда.

“Нива” йўлтанламаслари “Осиё Авто” заводида йиғилиши мумкин. Дарвоқе, Ўскемен шаҳрида жойлашган ушбу заводда “Лада”нинг уч русумини йиғиш бошланди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"