Қозоғистон полицияси Cobaltни танлади

Қозоғистон полицияси Cobaltни танлади

“Uzauto Motors"нинг Chevrolet Cobalt автомобили 1 йилдан ортиқ вақтдан буён Қозоғистон автомобил бозорида сотувлар бўйича етакчилик қилмоқда.

Ишончли ва қулай Cobalt нафақат Қозоғистондаги оддий истеъмолчилар орасида оммабопликка эришди. Костанай вилояти полицияси ҳам ушбу автомобилнинг афзалликларини юқори баҳолаб, патрул хизмати учун 22 та Cобалт автомобилини харид қилишди,деб хабар бермоқда Uzauto Motors ахборот хизмати

Аввалроқ, жорий йилнинг июл ойида Шимолий Қозоғистон вилояти полиция хизмати ҳам айнан мана шу автомобил моделини танлаб, ўз автопаркини 86 та янги Chevrolet Cobalt хизмат машиналари билан тўлдирди. Бу эса, ўз навбатида ушбу автомобилнинг яна бир бор ишончли ва сифатли эканлигини тасдиқлайди.

Автомобиллар хариди Қозоғистон вилояти полициясини мустаҳкамлаш ва хизматни моддий-техник жиҳатдан жиҳозлашни такомиллаштириш давлат дастури доирасида амалга оширилди. Шунингдек, Cobalt автомобиллари патрул хизматидан ташқари, чекка ҳудудлардаги маҳаллий полициянинг содиқ ёрдамчиларига айланади.

Вилоят ҳокимлиги полиция ходимлари эҳтиёжлари учун сотиб олинган Cobalt автомобиллари уларга имкон қадар тезроқ ҳаракат қилиш, жиноятчиликни олдини олиш ва камайтириш вазифаларини етарли даражада бажаришга имкон беришига ишонади.

Шунингдек, Қозоғистон полициячилари ҳам ушбу автомобилнинг тежамкорлиги ва ишончли эканлигини қайд этишди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!