Россия ва Қозоғистон темир йўл йўналишларига 45 фоизгача чегирмалар жорий этилди

Россия ва Қозоғистон темир йўл йўналишларига 45 фоизгача чегирмалар жорий этилди

2018 йилдан бошлаб Россия ва Қозоғистон темирйўл йўналишидаги тўғридан-тўғри йўловчи рейсларига чегирмалар жорий қилинди. Бу ҳақда ЎзА “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” акциядорлик жамиятига таянган ҳолда хабар тарқатди, деб ёзади Kun.uz.

2 январдан эътиборан чипталарнинг олдиндан харид қилиш муддатига қараб қуйидагича чегирмалар белгиланди: 

- агарда йўловчи купе ва махсус вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 45-31 сутка олдин харид қилса, 45 фоизлик чегирмага эга бўлади; 

- агарда йўловчи купе ва махсус вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 30-6 сутка олдин харид қилса, 35 фоизлик чегирма олади; 

- агарда йўловчи плацкарт вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 45-31 сутка олдин харид қилса, 35 фоизлик чегирма тақдим этилади; 

- агарда йўловчи плацкарт вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 30-6 сутка олдин харид қилса, 35 фоиз чегирма берилади; 

- агарда йўловчи чиптани поезднинг жўнаш кунидан 5 сутка олдин ва ундан камроқ вақт қолганда харид қилса, 5 фоизлик устама қўшилиши мумкин; 

Мазкур чегирмалар ички йўналишлар, шунингдек, уюшган йўловчилар гуруҳига нисбатан татбиқ этилмайди. 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.