Россияда Ravon автомобиллари етишмовчилиги: компания ёзда бир дона ҳам машинани сотмади

Россияда Ravon автомобиллари етишмовчилиги: компания ёзда бир дона ҳам машинани сотмади

Россияда Ravon автомобиллари етишмовчилиги шунга олиб келдики, ёз давомида компания бирорта автомобилни сота олмади. Бундан Европа бизнеси уюшмаси маълумотлари дарак беряпти.

Kun.uz’нинг ёзишича, сўнгги марта компания май ойида автомобилларни сотган - 508 дона. Ўшанда улар Россиядаги кўплаб дилерлик марказларидан йўқолиб қолди.

Тақчиллик сабаби камида иккита - Россия бозори учун нархларни қайта кўриб чиқиш ва компания бизнес-моделининг жиддий ўзгариши:

«Нархларнинг қайта кўриб чиқилиши Россия ва Ўзбекистон миллий валюталари курси ўзгариши ҳамда РФда утилизация йиғим ставкалари оширилиши билан боғлиқ. Бизнес-моделнинг ўзгариши ребрендинг билан кечди ва моделлар янгиланган қатори ишга туширилиши ҳамда Ravon бренди ривожланиши, Россия бозори учун янгиликлар ишга туширилиши бўйича лойиҳалар ва дилерлик тармоғи кенгайиши билан бирга давом этмоқда», - дея хабар беришган Ravon Motors Rus/GM Uzbekistan’дан.

Ravon брендининг Россиядаги расмий ҳамжамияти саҳифасида «Машиналар қаерда?» ва «Улар қачон пайдо бўлади?» саволларига маъмурлар аниқ жавобни беришмаган, кутиш ва янгиликларни кузатиб бориш таклиф этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, август ойи бошларида Ravon Россияда автомобиллар сотувини деярли тўхтатиб қўйгани хабар берилганди.

Мавзу:

#Ravon

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.