Россиядан Ўзбекистонга 2 маротаба махсус йўловчи поезди қатнови амалга оширилади

Россиядан Ўзбекистонга 2 маротаба махсус йўловчи поезди қатнови амалга оширилади

Мазкур поездга фақат бир томонга, яъни “Волжский — Тошкент” йўналишига чипталар сотилади.

Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, 18 ва 2 феврал кунлари Россиядан Ўзбекистонга махсус йўловчи поезди қатнови амалга оширилади.

Қайд этилишича, Россиядаги ўзбекистонликларга мамлакатга келиши учун қулайлик яратиш мақсадида жорий йил феврал ойида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Волжский — Тошкент” йўналишида 483-сонли махсус йўловчи поездининг икки маротаба қатнови амалга оширилади.

Ушбу поездлар 2022 йил 18 ва 25 феврал кунлари соат 20:50 да “Волжский” темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.

Мазкур поездга фақат бир томонга, яъни “Волжский — Тошкент” йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган.

Россиядаги ўзбекистонликларнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг нусхаси билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ веб-сайти орқали e-ticket.railway.uz'дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатиши ҳам мумкин.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!