Россиялик инженерлар автомобиль ва мотоцикл омихтасини яратди

Россиялик инженерлар автомобиль ва мотоцикл омихтасини яратди

Рус инженерлари Suzuki Intruder мотоцикли асосида ноёб гибрид яратди. 805 см кубли V-симон мотор ўрнатилган транспорт Автоцикл MK-17 номини олди.

Автоцикл деганлари автомобиль ва мотоциклнинг фақат энг яхши хусусиятларини ўзида жо қилган. Ўтувчанлиги юқори, ихчамгина. Қулайлиги, томи ва иситиш тизими автомобилдан олинган. Автоциклдан йилнинг исталган мавсумида фойдаланиш мумкин.

Бу аппарат шошилинч хизмат ходимларига асқотиши мумкин. Чунки пишиқ ғилдираклари ва манёврчанлиги туфайли ўтиш қийин йўлларда юра олади.

МК-17нинг кенглиги 92 см, 53 от кучига эга. Лойиҳа муаллифлари эндиликда автоциклга Lada Grantaнинг автомат қутиси ўрнатилишини айтмоқда.

Автоциклни серияли ишлаб чиқариш тўғрисида гап очилмади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"